АЛИ ҚУШЧИНИНГ ЎҒЛИ ҲАМ ОЛИМ БЎЛГАН
Kalit so'zlar
асар нусхалари, тил хусусиятлари, луғат бойлиги, архив ҳужжатлари, қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик, тупроқ турлари, дарахт, ўсимликлар, полиз экинлари, мевалар, буташ, пайвандлаш, ўғитлаш, териш, тўплаш, сақлашAnnotasiya
“Равнақи бўстон” туркий халқлар ҳаётида боғдорчилик соҳасида ёзилган энг қадимги асар ҳисобланади. Архив ҳужжатларига асосланиб, шу пайтга қадар муаллифи номаълум деб келинган ушбу асарнинг эндиликда ватандошимиз, буюк аллома Али Қушчининг ўғли Қози Абдураҳмон қаламига мансуб эканлиги илгари сурилмоқда. Эдирна ҳудудида ёзилганлиги билдирилган ушбу асар боғдорчиликка оид бўлиб, олти асосий бўлимдан ташкил топган. Асарда тупроқ турлари ва хусусиятлари, дарахт экиш вақтлари, усуллари, ой нури ва юлдузлар ёғдусининг экиш жараёнига таъсири, буташ ва пайвандлаш усуллари, сабзавот ва меваларнинг ҳар хил касалликларга шифобахшлиги, полиз экинлари ва гулларни етиштириш, уларни ўғитлаш тартиби, меваларни териш, тўплаш ва сақлаш ҳақида батафсил сўз юритилган.
##submission.downloads##
Topilgan
Nashr qilingan
Qanday ko'rsatish
Nashr
Bo'lim
Litsenziya
Mulkiiyat (c) 2026 Filologik tadqiqotlar: til, adabiyot, ta’lim

Ushbu ish quyidagi litsenziya asosida ruxsatlangan Kreativ Commons Attribution-NonCommercial-ShareAlike 4.0 International litsenziyasi asosida bu ish ruxsatlangan..










